Тошкент вилояти Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилаётган инвестицияларнинг ўндан бир қисмини жалб қилмоқда

Дата: 21:58, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ - Тошкент вилояти Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилаётган инвестицияларнинг ўндан бир қисмини жалб қилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу борада айрим мисолларни олиб келадиган бўлсак, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотларининг қарийб 15 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12 фоиздан зиёди, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг тахминан 10 фоизи, ялпи ички маҳсулотимизнинг эса 9,7 фоизи айни шу вилоят ҳиссасига тўғри келишининг ўзи кўп нарсадан далолат беради”, - деб таъкидлади давлат раҳбари

Ислом Каримовнинг сўзларига “Бу заминда жойлашган Ўзбекистон металлургия комбинати, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, дунёга машҳур “Женерал моторс” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган, автомобиль двигателлари ишлаб чиқарадиган ноёб замонавий корхона, Янги Ангрен ҳамда Тошкент иссиқлик электр станциялари ва бошқа йирик саноат корхоналари республикамиз иқтисодиётининг локомотивлари, десак, адашмаган бўламиз”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: