Тошкент вилоятида 10 млн евролик паррандани қайта ишлаш фабрикасини қуриш режалаштирилмоқда
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида 10 млн евролик паррандани қайта ишлаш фабрикасини қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташқи ишлар вазирлиги малумотига кўра, бу ҳақида 23 январда Ўзбекистоннинг Голландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг Боксмиир шаҳрида Marel Holding BV транснационал компанияси раҳбарияти билан учрашувида сўз борди.
Компаниянинг бош ижрочи директори Йеспер Хьертсхой, дейилади шундан кейин, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги саноатида юз бераётган ўзгаришлар ва соҳада турли лойиҳаларнинг амалга оширилишини юқори баҳолади.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида голланд томони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг салоҳиятини ошириш ва уни юқори қўшимча қийматга эга бўлган ярим тайёр маҳсулот шаклида халқаро бозорларга етказиб бериш учун экспорт имкониятларини таъминлашга қаратилган қайта ишлаш қувватларини яратиш ва янгилашда иштирок этишга тайёр эканлигига ишонч билдирди.
“Хусусан, учрашув Тошкент вилоятидаги Ўртачирчиқ туманида парранда гўштини қайта ишлаш заводини қуришнинг амалий жиҳатлари кенг муҳокама қилинди. Янги ташкил этилган корхонанинг лойиҳа қиймати 10 млн еврони ташкил этади”, - дейилади хабарда.
Томонлар ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий қадамлар ва 2019 йилнинг феврал ойи бошларида Marel Holding BV вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини келишиб олдилар.
Шунингдек, мулоқотда телеконференция орқали завод қурилишининг ташаббусчиси бўлган Sifatli Tovuq ширкати асосчиси Иброҳим Икромов ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 2,5 миллиард евро бозор капитализациясига эга бўлган Marel Holding BV дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида ҳар қандай даражадаги ишлаб чиқариш қувватига эга озиқ-овқат корхоналарининг максимал ишлашини таъминлаш учун қайта ишлаш ускуналарини етказиб беришга ихтисослашган.
Сурат манбаи: http://www.acdamate.com