Тошкент вилоятида 100 француз тили педагоглари учун Ёзги мактаб иш бошлади

Дата: 16:36, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Бугун Тошкент вилоятида республиканинг қатор вилоятларига мансуб мактаб, лицей ва ОТМнинг 100 француз тили педагоглари учун Ёзги мактаб иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, мактаб ишида француз тилини ўрганаётган 10 талаба ва Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қарши, Навоийдан бўлган 10 нафар француз тилли гидлар қатнашишмоқда.

Ёзги француз тили мактаби Ўзбекистондаги Франция элчихонаси томонидан Касаба уюшмалари, Олий ва Халқ таълими вазирликлари кўмагида иккинчи марта ташкил этилди.

Унда тренер сифатида бешта француз тили мутахассислари қатнашмоқдалар.

Ёзги француз тили мактаби “Бўстон” санаториясида ўтказилиб, куннинг биринчи ярмида ўқув модуллари ва кун иккинчи ярмида француз тили мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ва маданий кечаларни ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: