Тошкент вилоятида 16 кишидан иборат оила ис газидан заҳарланган
Тошкент. 2 декабрь. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида 16 кишидан иборат оила ис газидан заҳарланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"1 декабрь куни Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги хонадонлардан бирида 16 нафардан иборат оила, уларнинг 11 нафари вояга етмаган болалар ис газидан заҳарланган, маҳаллий тиббиёт муассасасига ёрдам сўраб мурожаат қилинган, оила аъзоларидан ҳеч ким ҳалок бўлмаган ", - дейилади Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ҳузуридаги тергов департаменти матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, воқеа жойида тергов-операцион гуруҳ ишламоқда, ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Сурат манбаи: ru.oxu.az