Тошкент вилоятида $4,7 млрдлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида $4,7 млрдлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини ташкил этиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
"Вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда 2019-2020 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 39 триллион 833 миллиард сўмлик (4,7 млрд доллар) 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги минтақавий дастур ишлаб чиқилгани таъкидланди. Улар қаторида 15 йирик давлат аҳамиятидаги лойиҳалар ва хусусий бизнес ва инвесторлар томонидан таклиф этилган 769 лойиҳалари мавжуд", - дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг фаолият кўрсатаётгани 17% га, Ангрен ва Чиноз туманларида бу кўрсаткич 33% га етаётгани танқид қилинди. Уларнинг фаолиятини тиклаш, "Ҳар бир оила – тадбиркор"дастури бўйича ўз бизнесини очмоқчи бўлган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича топшириқлар берилди. Ушбу мақсадлар учун жорий йилга 350 миллиард сўм маблағ ажратилиб, зарур ҳолларда қўшимча маблағлар ажратилади.
"Нима учун аҳоли уйларида оилавий тадбиркорлик, паррандачилик, чорвачилик, боғ хўжалигини ривожлантиришга интиламиз? Одамларнинг даромадлари ва тўловга қодирлик қобилиятини ошириш керак", - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Тошкент вилояти матбуот хизмати хабарига кўра, "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури доирасида қўшимча 100 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади. Дастур доирасида вилоят аҳолисига 350 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: 7news.kz