Тошкент вилоятида 81 бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди

Дата: 17:45, 09-12-2015.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11ойида Тошкент вилоятида 81 бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди, уларда 20 мингдан зиёд киши қатнашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан хабар қилишларича, ярмаркаларда жами 3477 корхона 38,74 минг бўш иш ўринлари таклиф этди. Иш қидирувчилар орасида ёшлар ва коллеж битирувчилари бор.

20 минг бўш иш ўринлари қидирувчиларнинг 8 минги аёллардир. Улардан кўпи корхоналарда ишлаш истагини билдирдилар. Иш қидирувчилар орасида ногиронлар, собиқ ҳарбийлар, маҳбуслик жойларидан қайтганлар бор.

Тадбирлар натижасида 3,6 мингдан ошиқ киши ишга жойлаштирилди. 17 мингдан зиёд киши зарур маслаҳатлар олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: