Тошкент вилоятида ахалтекин отлари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади
Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ахалтекин зотли отлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ахалтекин зотли отлар ўртасида “Туркистон юлдузи” Ўзбекистон очиқ чемпионати 2016 йил 1 майда Чирчиқ тўғонидан унча узоқ бўлмаган “АЛЛЮР” от спорти клубида бўлиб ўтади. Мусобақалар конкурс турида ўтказилади”, - деб таъкидлашди турнир ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Ахалтекин от заводи уюшмасида.
Чемпионат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон От спорти федерацияси кўмагида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ахалтекин отлари (туркманча Ahal-tekeaty) – замонавий Туркманистон (Ахал-Теке) ҳудудида тахминан 5 минг йил илгари етиштирилган от зотидир. Бу маданий от зотлариинг энг қадимгиси бўлиб, ҳатто араб отлари ва бошқа тозақонли от зотларига таъсир қилган ноёб от зотидир. Ўтган вақт давомида бошқа зотлар билан чатиштирилмаганлиги сабабли тозақонли от зотлари орасида эталон ҳисобланади. Ушбу зот қуруқ ва иссиқ иқлимга яхши мослаган бўлиб, бошқа шароитларга ҳам ажойиб тарзда тез ўрганади.