Тошкент вилоятида қарийб 200 дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Дата: 10:20, 29-01-2019.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида қарийб 200 дарахт ноқонуний кесиб ташланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ўтказган тезкор тадбирлар давомида так-туги билан ноқонуний кесиб ташланган дарахтлар (қайрағоч, айлант, арча, акация) аниқланди”, - дейилади Экология қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Инспекторлар так-туги билан ноқонуний кесиб ташланган 280 туп дарахтлар (қайрағоч, атлант, арча ва акация) Паркент туманидаги “Қўшчинор” истироҳат боғи ҳудудидан топилди.

Қайд этилишича, бу ерда спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Ташкилотчиларда Паркент тумани ҳокимиятининг дарахтларни таг қисмидан кесишга ижозат бериш тўғрисидаги 2018 йил 24 ноябрдаги 3128-сонли қарори мавжуд бўлган, аммо қарорда 82 туп: 35 туп айлант, 15 туп қайроғоч, 10 туп терак, 10 туп акация ва 12 туп арча кўрсатилган.

“Шундай қилиб, 198та дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 229,9 млн сўмни ташкил этган”, - дейилади хабарда.

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди, деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://ok.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: