Тошкент вилоятида болалар боғчасининг 59 тарбияланувчиси ва 3 ходими заҳарланди

Дата: 12:15, 12-11-2018.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги 8-болалар боғчасининг 59 тарбияланувчиси ва 3 ходими заҳарланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“9 ноябрь куни соат 17.15 ва 10 ноябр 16.00 оралиғида Бекобод шаҳри тиббиёт бирлашмаси юқимли касалликлар бўлимига “ўткир гастрит, гастоэнтерит”' ташҳиси билан 62 киши келтирилган Уларда (ич кетишсиз) заҳарланиш синдроми кузатилган. Оғир ҳолатлар қайд этилмаган. 7 болада енгил, қолганларда ўрта оғирликдаги ҳолат қайд этилган”, - дейилади Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, Госпитализация қилинган болалар ва катталардан бактериологик ўрганиш учун турли анализлар олиниб, лабораторияга юборилган. Эпидемиялогик ўрганишлар ҳамда бактериологик текширув натижалари асосида якуний хулоса –диагноз қўйилади.

Ҳозирги пайтда 20 киши қониқарли ҳолатда уйга қўйиб юборилган.

МТВ маиший музлатгич маркировка қилинмаганлиги ва ишчи ҳолатида эмаслиги аниқлади. “Ҳамшира томонидан суткалик намуна олинмаган. Мева-сабзавотларни тозалаш ва қайта ишлов бериш учун алоҳида хона ажратилмаган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда шаҳар ҳокими томонидан туманидаги 8-болалар боғчаси учун музлатгич ускуналари сотиб олиш чоралари кўрилмоқда.

Ўз навбатида, эпидемияга қарши чораларни мувофиқлаштириш ва маҳаллий мутахассисларга ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти директори, профессор Н. Атабеков ҳамда РесМДСЭН бош шифокори Б. Алматов бошчилигидаги инфекционист ва эпидемиологлар гуруҳи йўлланди.

“Шаҳар тиббий бирлашмасининг 10 ноябрдаги маълумотномасига кўра, мурожаат қилганларнинг соғлиги ҳолати ўрта оғирликда деб баҳоланиб, “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси қўйилган”, - деб таъкидланади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бекобод прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 57−1- модда 1 - қисми бўйича жиноий иш қўзғатди.

Бекобод ДСЭМ қарорига кўра, МТМ фаолияти вақтинча тўхтатилди, муассасада дезинфекцион тадбирлар ўтказилиб, тўлиқ ювиб чиқилади.

Сурат манбаи: https://news.rambler.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: