Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 2,77 млрд сўмлик 10 давлат мулки объектлари сотилади
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида бошланғич қиймати 2,77 млрд сўмлик 10 давлат мулки объектлари сотилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Инвесторларни аукцион савдоларига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти бўлими таклиф этган.
Савдога қўйилган объектлар орасида саноат корхоналарининг фойдаланилмаётган маъмурий бинолари, клублар, умумий овқатланиш бинолари, мактабгача таълим муассасалари бинолари бор.
Йирик таклифлар орасида “Навоий тоғкон металлургия комбинати” Жанубий кон бошқармаси балансидаги қиймати 1,03 млрд. сўмлик омборнинг бино ва иншоотлари (Ангрен шаҳри) ҳам бор.
Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли инвесторлар корхона бошланғич қийматинининг камида 15% миқдорида гаров пули киритишлари зарур.
$1 = 2424,23 сўм