Тошкент вилоятида икки талончи қўлга олинди
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида икки талончи қўлга олинди, деб хабар беради республика ИИВ матбуот хизмати.
“Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ички ишлар бўлимига Тўйтепа шаҳрида яшовчи 26 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаълум шахс уни қўрқитиб, "NOKIA" русумли қўл телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, “ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу туманда яшовчилар 45 ёшли ва 28 ёшли фуқаролар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди”.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.