Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи кишилардан 1 кг наркотик модда олиб қўйилди

Дата: 17:25, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи кишилардан 1 кг наркотик модда олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Вазирлик маълумотига кўра, “Тошкент вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бўка туманида яшовчилар, 30 ва 32 ёшли шахслар тўхтатиб текширилган”.

Уларнинг қўлидаги сумкасидан 1 килограммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: