Тошкент вилоятида Isuzu йўловчи автобуслари кўпаяди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятидаги “Keles Renesans” корхонаси 10 янги “Isuzu” русумидаги маҳаллий автобусларни йўловчилар ташиш мақсадида сотиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кўра, ушбу корхона 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, шаҳар атрофи йўналишларида пассажирлар ташиш билан шуғулланади.
Янги автобуслар “Даврбанк” бўлими томонидан берилган 800 млн сўмлик кредит ҳисобига сотиб олинган.
Янги олинган автобусларнинг учтаси “Чорсу” савдо марказидан бошланадиган ва бири Култепа қишлоғи, Зангиота туман маркази ва “Қуёшли” улгуржи бозорини боғловчи йўналишларга қўйилди.
$1=3028,47 сўм