Тошкент вилоятида молиявий пирамида ташкилотчилари қўлга олинди

Дата: 15:34, 28-11-2017.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида молиявий пирамида ташкилотчилари қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурига асосланган ҳолда.

Дастурнинг маълумотига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси вакиллари билан биргаликда фирибгарлик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйдилар.

Гуруҳ раҳбари сифатида Янгийўл туманида яшовчи Нуриддин Абилгазиев (1979 йилда туғилган) қўрсатилмоқда. У уч нафар шериги билан билан Dilshod Avto Savdo МЧЖ ташкил этади. Ҳужжатларга мувофиқ, фирма воситачилар ёрдамида автомобиллар савдоси билан шуғулланган, бироқ, тергов жараёнида аниқланишича, бу шунчаки яширин фаолият учун ниқоб бўлган.

“Раҳбар лавозимлари ва бошқа мансабларга ўз шерикларини тайинлаган Абилгазиев ҳақиқий молиявий пирамидани қуради. Натижада фойдали ишга маблағ тикиш таклифи билан одамлардан пул, қимматбаҳо буюмлар, мол-мулк, уй ҳайвонлари ва автомобиль транспортини қабул қилиб ола бошлайди. Бунинг ўрнига катта миқдордаги фоизларни тўлашга ваъда беради”, - дейилади дастурда.

Абилгазиев турли каналлар орқали корхонанинг муваффақиятлари омонатчиларининг ҳақидаги ёлғон ахборотларни тарқатади. Омонатчиларнинг пул ва қимматбаҳо ашёларини компанияни ривожлантиришга йўналтирмай, аксинча, аввалги омонатчиларнинг фоизларини тўлайди, пулнинг қолган қисмини эса ўзлаштириб юборади, деб таъкидланади дастурда. Алданган омонатчилар сони юзлаб кишини ташкил этади.

Янгийўл туман суди ишни кўриб чиқиб, жабрланганларга 700 млн сўмдан зиёд миқдорда товон пули тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарди. Бундан ташқари, 125дан ортиқ енгил ва юк машиналари қонуний эгаларига қайтарилди.

Барча айбдорлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жазо олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: