Тошкент вилоятида олтин, платина ва бошқа нодир металлар конлари топилди
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон геологлари томонидан мамлакат иқтисодиёти учун муваффақиятли хизмат қилаётган Олмалиқ кони каби аҳамиятли бўлган янги тоғ-кон ҳудудини топилди, дея хабар беради Uzreport.
Нашр маълумотларига кўра, янги кон пойтахт вилоятининг йирик саноат шаҳарларидан бири - Ангренннинг яқинида жойлашган. Ушбу шаҳар 2012 йилда “Ангрен” махсус саноат ҳудудининг маркази қилиб танланган ва бу ерда алоҳида солиқ ва божхона режими амал қилади.
Ушбу янги топилма ҳақида мамлакатдаги илмий наршлардан бирида таниқли олим ва тадқиқотчи, геология хизмати фахрийси Рустам Юсупов, Ўз.Р Фанлар академияси Ҳ. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика инстититути лаборатория мудири Ирина Сидорова томонидан хабар қилинди.
Олимлар кенг геологик материалларни таҳлил қилган ҳолда ушбу ҳудуд мис, молибден, олтин, платина ва бошқа нодир металларни қазиб олиш бўйича катта имкониятларга эга эканлиги ҳақида далиллар келтиришган.
Шунингдек, янги коннинг Қалмиқир кони билан ўхшаш томонларга эга эканлиги ҳам аниқланган. Ушбу кон эллик йилдан ошиқ вақт давомида Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати томонидан ўзлаштирилмоқда.