Тошкент вилоятида РФ Миллий тадқиқот технология университетининг филиалини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 14:54, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Россия Федерацияси Миллий тадқиқот технология университетининг филиалини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Россия Федерацияси Фан ва техника вазирлиги ўртасида ўтказилган онлайн видеоконференцияда сўз кетди.

Тадбирда олий таълим тизимини тубдан яхшилаш муҳокама қилинди, РФнинг етакчи ОТМ билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Иштирокчилар юқори малакали педагоглар ва олимлар билан алмашинишни ташкил қилиш, биргаликда тадқиқотлар олиб бориш, фан-таълим ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйиш кабилар ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг филиаллари тўғрисидаги “Келишув” ҳамкорлик лойиҳасининг пунктлари ҳам муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: https://koryo-saram.ru/almalyk-v-moej-sudbe/

Янгилик билан ўртоқлашиш: