Тошкент вилоятида сайёҳлик "Олтин ҳалқа" асосида яратилади

Дата: 15:37, 04-01-2020.

Тошкент. 4 январь. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида сайёҳлик "Олтин ҳалқа" асосида яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент вилоятида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш учун "Олтин ҳалқа" концепцияси асосида зарур инфратузилма яратилади, - дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги "2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризмни жадал ривожлантириш тўғрисида"ги қарори билан белгиланади.

"Олтин ҳалқа" концепцияси дастлаб Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Бўка, Чиноз ва Ангрен каби йирик сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган ҳудудларни қамраб олади ва кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудлари қамровини кенгайтиради", – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг ҳар бир тумани ўз туристик маҳсулотини ишлаб чиқади ва шу билан туризмнинг турли йўналишларини ривожлантиради.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: