Тошкент вилоятида ўсмир ўғирлик пайтида бир аёлни сўйиб ташлади ва унинг эрини оғир яралади

Дата: 15:13, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида ўсмир хусусий уйда ўғирлик пайтида бир аёлни сўйиб ташлади ва унинг эрини оғир яралади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жиноят Тошкент тумани Келес шаҳрида содир қилинди. Хусусан, 17 сентябр куни тунги вақтда ушбу туманда яшовчи Зеблин Андрей Сергеевич (1999 й.т.) тумандаги уйлардан бирига дераза орқали кириб, пичоқ билан қуролланган ҳолда мазкур уйда яшовчи ухлаб ётган фуқароларга ҳужум қилган.

“Етказилган кўплаб жароҳатлар натижасида 1988 й.т. аёл киши ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи (1987 й.т.) жиноят вақтида уйғониб, тажовузкорни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у ҳам оғир тан жароҳатлари олган (шифохонага жойлаштирилган)”, - деб хабар беришди Тошкент вилояти прокуратурасида.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида А.Зеблин ушланди. Ҳозирги вақтда жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасдддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: