Тошкент вилоятида Татаристоннинг “Химград” технополиси филиали яратилади

Дата: 17:32, 06-09-2018.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида Татаристоннинг “Химград” технополиси филиали, “Эйдос-Медицина” компанияси ва “КАМАЗ” билан ҚК яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишувларга Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Тошкент вилояти ҳокими (вилоят маъмурияти раҳбари – ЎзТАГ) Ғуломжон Ибрагимов билан учрашуви доирасида эришилди.

“Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудида Татаристоннинг “Химград” технополиси филиалини яратиш масаласи муҳокама қилинди. Рустам Миннихановнинг сўзларига кўра, бу борадаги асосий вазифа – салоҳиятли резидентлар бўлиши мумкин бўлган компанияларни қидириб топиш ва ишлаб чиқаришни очишдан иборат. Тошкент вилоятидаги майдончалардан бирида зарур инфраструктура мавжуд, махсус солиқ тизими амал қилмоқда”, - дейилади Татарстан президенти матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, яна бир истиқболли йўналиш “Эйдос-Медицина” компанияси билан биргаликда қўшма корхона (Тошкент вилоятида Ўзбекистон тиббий саноати эҳтиёжлари учун тиббий робот-симуляторларни йиғиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил қилиш) ташкил этишдан иборат.

“Шунингдек, “КАМАЗ” АЖ билан муносабатларни ривожлантириш ҳақида ҳам сўз борди. Ўзбекистонда корхонанинг ҳамкор ширкати, хизмат кўрсатиш марказлари бор. Сентябрда яна бир қўшма корхона очилиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашув доирасида Тошкент вилоятида болалар озиқ-овқатлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш, Ўзбекистон бозорида Татаристон товарларини илгари суриш, шунингдек, Татаристонга Тошкент вилоятининг маҳсулотларини улгуржи услубда етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: из https://kazan.cian.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: