Тошкент вилоятида уч ойлик ўғлини $1 мингга сотишга уринган аёл қўлга олинди

Дата: 10:52, 27-09-2017.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент вилояти Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан уч ойлик ўғлини $1 мингга сотишга уринган аёл қўлга олинди, деб хабар беради Тошкент вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

“Бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини билдирди”, - дейилади хабарда.

Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи М.Исмоилова (1990 й.т.) 2017 йилнинг июн ойида туғилган, уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди.

“Ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: