Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ҚК ташкил этилади

Дата: 12:38, 02-11-2018.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-малазия ҚК ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон ва Малайзия бу ҳақида куни кеча, 1 ноябрда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум ва кооперацион биржада (В2В) келишиб олдилар.

“Бизнес-форум якунлари бўйича Малайзияда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни экспорт қилиш учун ўзбек компаниясининг ваколатхонасини очиш, Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-малазия ҚК ташкил этиш, озиқ-овқат саноатида шарбат ва махсус қўшилмалар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари, 2019 йил охирига қадар Бухоро ва Хоразм вилоятларида бадиий фильм суратга олиш, малайзия томонига юкларни ташиш учун биргаликда логистика хизматлари кўрсатиш ва контейнерлар сотиш, 2019 йил бошида МАТРАДE раҳбарияти бошчилигидаги Малайзия ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш кабилар бўйича келишувларга эришилди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: