Тошкент вилоятида янги цемент заводи қурилади

Дата: 14:00, 01-07-2014.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – “Евроцемент груп” холдинги хитойнинг China CAMC Engineering Co., Ltd компанияси билан Тошкент вилоятида “қуруқ” услубда цемент ишлаб чиқарувчи завод қуришга доир қиймати $128 млнлик шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қуввати йилига 2,4 млн тоннага тенг бўлган заводни ишга тушириш 2016 йилга мўлжалланган. Янги завод “Охангаронцемент”нинг ишлаб чиқариш базасида барпо этилади. Хитойликлар билан тузилган шартнома тўлиқ ускуналар мажмуи, хусусан, механик ускуналар, куйдириш печлари, циклонли иссиқлик алмашувчилар, дробилкалар, тегирмонлар, электрик ва автоматик ускуналар, назорат-ўлчов қурилмалари кабиларни етказиб беришни кўзда тутади”, - деб қайд этишди “Охангаронцемент” ОАЖ матбуот хизматида.
“Янги технологик платформага ўтиш амалдаги ишлаб чиқариш линияларини тўхтатмаган ҳолда амалга оширилади. Замонавий “қуруқ” услубда цемент ишлаб чиқарувчи янги завод қурилишини амалга ошириш ҳудуддаги экологик вазиятни сезиларли даражада яхшилашга имкон беради. Янги завод Ўзбекистондаги уй-жой қуриш ва инфраструктурага доир муҳим давлат лойиҳаларини юқори сифатли цемент билан таъминлайди”, - деб таъкидлади “Евроцемент груп” холдинги президенти Михаил Скороход.

Янгилик билан ўртоқлашиш: