Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин оқибатида бир киши жабрланди

Дата: 17:25, 01-07-2019.

Тошкент. 1 июль. ЎзТАГ - Тошкент вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин оқибатида бир киши жабрланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"30 июндан 1 июлга ўтар кечаси соат 00.45 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Тошкент ҳалқа автомобил йўли, 7-уйда жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ("Обод Капитал" МЧЖ) 101 рақамига ёнғин бўлганлиги ҳақидаги хабар келиб тушди. 00.54 да воқеа жойига Ўзбекистон ФВВ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 12 та гуруҳ келиб тушди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг 01.24 да тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўхтатилди, 01.46 да бутунлай ўчирилди", - дейилади Тошкент ички ишлар Бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ёнғин оқибатида бир киши жароҳат олган: 34 ёшли Санжар К. ёнилғи қуйиш шохобчаси ишчиси куйди ва касалхонага ётқизилди.

"40 кв. м. оператор хонасининг томлари, “МАЗ” маркали бензин ташувчи машина, нефт базасига тегишли “Чинобод", шунингдек, "Матиз" русумли автомобил ёниб кетди. Автозаправканинг 150 кв. м. ҳудуди ва 50 тонна ёқилғи сақлаб қолишга муваффақ бўлинди", - дейилади хабарда.

Ёнғиннинг дастлабки сабаби – нефт маҳсулотлари резервуарларини цистерналарда ёқилғи қуйиш станцияларига олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўлган.

Сурат манбаи: ru.sputniknews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: