Тошкент вилоятида замонавий ҳудудий скрининг-марказ қурилади

Дата: 14:13, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Тез орада Тошкент вилоятида замонавий ҳудудий скрининг-марказ қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “У мамлакатимизнинг йирик ҳудудларидан бирида туғма ва ирсий касалликларни аниқлашни янада яхшилаш имконини беради. Марказлар мутахассислари мамлакатда шу пайтгача эрта муддатларда ташхис қўйилмаган ва даволанмаган турли касалликларга ташхис қўйиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича янги усулларни ўзлаштиришни давом эттирадилар”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Марказ биокимёвий анализаторлар билан жиҳозланди. Бу эса асаб-мушак тизимининг кўплаб ирсий касалликлари ва танадаги ўзгариш билан кечадиган патологик ҳолатларга ташхис қўйиш имконини беради.

Марказ фааолиятининг яна бир йўналиши туғма ва ирсий касалликларни бошдан кечираётган оилаларга маслаҳат бериш бўлади. Асосий вазифа – патологик ҳолатга аниқ ташхис қўйиш ва қайта ирсий касалликлар билан туғилишнинг олдини олишдан иборатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: