Тошкент вилоятидаги колония ходими қамоқдагиларнинг қариндошларидан валюта ундираётганида қўлга олинди

Дата: 16:03, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Яқинда МХХ оператив ходимлари Тошкент вилояти ИИБнинг 52 сонли жазони ўташ колонияси отряди бошлиғи сержант Шерзод Султоновни $1,2 минг пора олаётган пайтида қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ушбу пулларни қамоқдаги шахснинг қариндошларидан жазони ўтаётган шахсни енгилроқ ишга ўтказиш ҳамда кейинчалик амнистия қўлланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатига киритиш учун олаётган бўлган”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.

Ҳозирда Бош прокуратуранинг Департаменти Ш.Султоновга нисбатан Ўзбекистон Жиноят коледексининг қатор моддалари бўйича жиноя иши очди. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: