Тошкент вилоятидаги ногиронлар интернатида йирик ўғирликлар фош этилди

Дата: 10:08, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 125-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштиришган мактаб-интернатида ўғирликларни фош этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

МХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармасига ушбу таълим муассасида “алоҳида болалар” учун ажратилаётган давлат маблағлари ва ҳайрия пуллари ўзлаштирилаётганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушди.

Натижада махсус мактабнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва санитария-гигиена ҳолати бўйича комплекс текширув ташкил этилди. Бу мактаб-интернатда 148 нафар ногирон болалар тарбияланади ва 49 нафар ходим ишлайди.

“Текширув давомида мактаб директори ва туман кенгаши депутати 53 ёшли Турсун Казакова ўз лавозимини суиистеъмол қилган ҳолда ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан бюджет маблағлари ва ҳайрия ёрдам пулларини ўзлаштириш ишлари билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Казакова бу таълим муассасасида 2004 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган. Ушбу муддат бўйича ўтказилган тафтиш натижасида 677,4 миллион сўмлик молиявий қоидабузарликлар аниқланди. Асосан давлат маблағлари асосланганман ҳолда мукофот пуллари ва бошқа қўшимча тўловларга бериб юборилган”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бундан ташқари, текширув давомида Казакова 2015-2016 йиллар мобайнида турли молиявий ҳийла-найранглар қилган ҳолда давлат бюджетига 100 млн сўм миқдорида зиён етказгани аниқланди. Хусусан, у озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган пулларни ноқонуний равишда нақдлаштирган, шунингдек, турли лавозимларига марҳумларни расмийлаштириб, уларга ҳисобланган ойлик маош пулларини ўзлаштирган.

 Шу билан бирга, Турсун Казакова болалар учун етказилган озиқ-овқатдан ҳам бойлик орттирган. У озиқ-овқат маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни белгиланган талабларга ҳилоф равишда ўзининг яқин танишлари очган хусусий фирмалар билан тузган.  Малака ошириш курслардан ўтмаган алоҳида ўқитувчиларга ноқонуний равишда малака даражаси учун қўшимча пуллар ҳисобланган.

“Бундан ташқари, мактабга келиб тушаётган ҳайрия ва ҳомийлик ёрдами зарур тарзда ҳужжатлаштирилмаган. Бу директор маблағларни бемалол ўзлаштира олиши учун қилинган. Айни пайтда интернатда болалар учун овқат тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари, маҳсулотларни сақлаш шароитлари мавжуд талабларига риоя қилинмаган”, - дейилиди куч тизими хабарида.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Турсун Казакова депутатлик дахлсизлигида маҳрум этилди, Тошкент вилояти прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб соҳтакорлиги) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан фуқаро Турсун Казакова давлатга етказилган зиённи қоплаганлигини ҳисобга олиб, унга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига тўлаш шарти билан 2 йил муддатда аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: