Тошкент вилоятидаги “Сардоба Қайнар” мажмуида реставрация ишлари бошланади

Дата: 10:48, 16-02-2015.

Оҳангарон. 16 феврал. ЎзТАГ – Жорий йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Сардоба Қайнар” мажмуида реставрация ишлари бошланади, дея хабар беради “Вкурсе.уз” портали.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Қайнар” қишлоғида бугунга қадар эски қудуқ сақланиб қолган. Бу ерда катта майдонда карвон-сарой ва масжид қолдиқлари мавжуд. Уни 1935 йилда академик Михаил Массон топган.

“Қайнар” қишлоғининг номи ердан чиқадиган булоқ билан боғлиқ. Айнан унинг устига “Қайнар” сардобаси қурилган. Бу ерда булоқ сувини барчага меҳмондўстлик билан улашган меҳрибон кишилар яшаганлар.

Республика бюджети ҳисобига амалга ошириладиган реставрациядан кейин бу ер бутунлай янгича кўриниш олади. Булоқ устига кўп асрлар олдин бўлгани каби яна мовий гумбаз қурилади, деб ёзади портал.

Янгилик билан ўртоқлашиш: