Тошкент вилоятининг 20 асосий корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирдилар

Дата: 17:47, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Тошкент вилоятининг 20 асосий корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирдилар. Бу ҳақида вилоят ҳокими Аҳмад Усмоновнинг вилоят активи билан учрашувида маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳажмларини пасайтирганлигининг сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Йиғилишда иш жойларининг қисқартирилиши ҳолатлари ва иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа камчиликлар танқид қилинган.

Шу билан бирга, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти бир йилда 6,7% ўсган бўлиб, бу Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткич – 8%дан паст.

Ҳокимият маълумотларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 10,9%, истеъмол товарлари чиқариш 22,6%, хизматлар 13,4%, чакана савдо айланмаси 15,2% ўсган.

Тошкент вилояти активи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов қатнашди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: