Тошкент вилоятининг Қибрай туманида янги шифохона очилди

Дата: 16:11, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Ўзбекнефтегаз” МХК кўмагида янги шифохона очилди, дея хабар беради “Правда Востока” газетаси.
Объектни лойиҳалаш ва қуриш ишлари янги бинода бемор ва шифокорларга қулай бўлишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди. Кенг ва ёруғ хоналар мебель, кондиционер ва музлаткичлар билан жиҳозланган.
“Шифохонада кардиология, неврология ва терапия бўлимлари ишлаб турибди. Бу ерда 18 врач ва 40 зиёд ҳамширалар меҳнат қилмоқда. Шифокорлар ихтиёрида энг янги тиббий ускуналар бўлиб, улар аниқ ташхис қўйиш ва вақтида даволашни бошлашга имкон беради”, дейди бош шифокор Мурод Қодиров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: