Тошкент вилоятининг Зангиота туманида наркосотувчи қўлга олинди

Дата: 15:56, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Тошкент вилоятининг Зангиота туманида наркосотувчи қўлга олинди, деб хабар қилди чоршанба куни Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган оператив тадбирлар натижасида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилувчи 48 ёшли шахс қўлга олинди. Унинг сумкасидан 816 гр “марихуана” наркотик моддаси топилиб, олиб қўйилди”, – дейилади хабарда.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: