Тошкент XV-“Цветаева гулхани” ёқилди

Дата: 17:56, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 13 октябрда ҳар йиллик анъанага мувофиқ, Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида рус шоираси, адиби, таржимони Марина Цветаева шарафига XV-“Цветаева гулхани” ёқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).    

РФММ маълумотларига кўра, дастурни оча туриб “Мангалочий дворик Анны Ахматовой” жамоатчилик клуб-музейининг раҳбари Альбина Маркевич адабиётда шеъриятнинг муҳимлиги, Марина Цветаеванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди.

Дастур давомида меҳмонларга Марина Цветаеванинг шеърлари ўқиб берилди ва уларга битилган мусиқалар ижро этилди.

Шунингдек, тадбирда  А.Навоий номидаги Опера ва балет давлат академик катта театрининг яккахони Елена Шавердова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Павел Борисов, композитор Геннадий Арефьев ва бошқалар қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, илк “Цветаева гулхани” 1986 йил 6 октябрда Тарусда (Россия) ёқилган, бу ерга Марина Цветаева ижодининг кўплаб ихлосмандларини йиғилган эди. Ўшандан бери тадбир ҳар йили ўтказилади. Бу каби тадбирлар дунёнинг турли жойларида уюштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: