Тошкент яқинида ўзбек қутқарувчиларининг мусобақалари бошланди

Дата: 19:33, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Куни-кеча Тошкент яқинида ўзбек қутқарувчиларининг мусобақалари бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 26 июл куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” ва “Чорвоқ” дам олиш масканлари ҳудудида соат 8:00да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тизимида қутқарувчилари ўртасида анъанавий республика кўпкураш мусобақалари бошланди”, - дейилади ФВВ матбуот хизматининг хабарида.

Таъкидланишича, мусобақаларда мамлакатнинг бутун вилоятларидан бўлган қутқарув отрядлари қутқарувчилари қатнашмоқдалар. Маълум қилинишича, улар тоғда қутқарув, ЙТҲда қутқарув, кимёвий заҳарланган ҳудудларда қутқарув, кўчкида қутқарув, тиббий тайёргарлик, тоғда инсонларни қидириб топиш ва қутқариш йўналишлари бўйича ўзаро беллашмоқда.

Мусобақаларнинг ҳар босқичида жамоаларга маълум жиҳозлар берилиб, жабрланганларни топиш учун чекланган вақт тақдим этилмоқда.

“Мусобақаларни маҳсус мустақил ҳакамлар комиссияси кузатиб бормоқда ва баҳоламоқда. Унинг таркибига малакали қутқарувчилар киришган”, - деб якунланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: