Тошкент яқинидаги газ қувурида юзага келган ёнғин бартараф қилинди

Дата: 14:18, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Авария натижасида Тошкент яқинидаги магистрал газ қувурида юзага келган ёнғин бартараф қилинди, деб хабар қилди КазТАГ мухбирига Ўзбекистон ФВВдаги манба.

Ўтган душанба куни маҳаллий вақт билан соат 21.00да (22.00 аст) бошланган ёнғин беш соат ичида ФВВ, ИИВ ва “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бўлинмаларининг қўшма ҳаракатлари билан бартараф қилинди, деб аниқлаштирди манба сешанба куни.

Унинг сўзларига кўра, “қурбонлар йўқ, чунки портлаш қувурнинг одам бўлмайдиган овлоқ ерида содир бўлган”.

“Ҳозирда бу ерда таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилмоқда, мамлакатнинг бошқа ҳудудлари, хусусан, одамлар тиғис яшайдиган Фарғона водийсига (мамлакат шарқидаги уч вилоят ҳудуди – ЎзТАГ), шунингдек, экспортга, хусусан, Қозоғистон йўналишига газ одатдаги режимда бошқа газ қувурлари орқали етказиб берилмоқда”, - деб маълум қилишди КазТАГга “Ўзтрансгаз” АКда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: