Тошкент юридик коллежидаги вазиятни махсус комиссия баҳолайди

Дата: 16:47, 15-11-2017.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У коллеждаги муҳитни соғломлаштириш ва мавжуд муаммоларнинг тезкор ечимини топиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳукумат қарори билан тасдиқланган.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, комиссияга бир ой муддатда коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ҳамда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш топширилган.

Шунингдек, қарор билан коллежда ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни ўқитиш сифатини, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, шунингдек, коллежнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Боровский номидаги Тошкент тиббиёт колежининг 18 ёшли ўқувчиси Жасур Ибрагимов жорий йил 3 майда курсдошлари тарафидан калтакланиб, бунинг оқибатида 16-шаҳар касалхонасида оламдан ўтган эди. 30 октябрда Жиноят ишлари бўйича Миробод туман шаҳар суди ушбу иш бўйича айбланувчи Исломбек Тўлягановни 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: