Тошкент ўзбек-италян сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундини қабул қилди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда ТИВаро ўзбек-италян сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек ТИВ маълум қилишларича, Италия Республикаси делегациясига Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Микеле Валенсизе раҳбарлик қилмоқда.
Қўшимча ўрнида. Ўзбекистон Италияни қитъадаги муҳим ва истиқболли ҳамкор сифатида кўради. 2011 йилдан бери Ўзбекистон Олий Мажлисида “Ўзбекистон-Италия” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ишламоқда. Италия парламенти депутатлари палатасида эса “Италия-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи мавжуд.
2012 йил июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Италия парламенти депутатлари палатаси ўртасида меморандум имзоланган.
2009 йилдан бери Тошкентда Турин политехника университети ишламоқда. 2013 йил январда Самарқанд ҳокимияти ва Флоренция провинцияси маъмурияти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган.
Италян-ўзбек савдо палатаси маълумотларига кўра, 2014 йил якунлари бўйича иккитомонлама товар айланмаси 160 млн еврони ташкил қилган.


