Тошкент ўзбек овозсиз киноси ёдланади
Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 23 майда Тошкентдаги Bonum Factum Галереясида янги “Кинолекторий” мультимедия лойиҳасининг очилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Галереядан хабар беришларича, медиа-лойиҳа 1920-1930-йиллардаги ўзбек миллий киносанъатининг меросига бағишланган.
Тадбир дастуридан юқоридаги даврга мансуб ўзбек овозсиз фильмларининг намойиши ва фотокўргазма ўрин олган. Кўргазма 30 май кунигача давом этади.
“Кинолекторий” мультимедия таълимий лойиҳаси Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасига қарашли Швейцария ҳамкорлик бўйича бюроси кўмагида амалга оширилган.
Сурат манбаи: https://ru.depositphotos.com/8634546/stock-photo-film-roll-film-abstract-background.html