Тошкент жаҳоннинг энг яхши шаҳарлари рейтингига кирди

Дата: 17:20, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Economist Intelligence Unit компанияси тадқиқотига кўра Тошкент жаҳоннинг энг яхши шаҳарлари рейтингига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

News.ivest.kz сайтида хабар қилинишича, рейтингда дунёнинг 140 шаҳридаги ҳаёт даражаси 5 меъёр бўйича баҳоланган. Булар барқарорлик даражаси, соғлиқни-сақлаш, таълим, маданият, атроф муҳитнинг аҳволи ва инфраструктуранинг ривожланганлигидир.

Ҳаёт даражаси бўйича Мельбурн (Австралия) 100дан 97,5 балл билан дунёдаги энг яхши шаҳар деб топилди. Иккинчи ўринда Вена (Австрия, 97,4 балл), учинчида эса Ванкувер (Канада, 97,3 балл).

Рўйхатда Тошкент 57 балл билан 116-ўринни эгаллади. Шаҳар барқарорлик бўйича 50, соғлиқни сақлаш бўйича 58,3, маданият ва атроф муҳит бўйича 53, таълим бўйича 75, инфраструктура бўйича 48,2 балл олди.

140 энг яхши шаҳарлар рейтингига МДҲдан яна Санкт-Петербург (77), Москва (81) ва Алмати (100) кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: