Тошкент жамоаси картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлди

Дата: 17:38, 29-10-2014.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятида картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда умумжамоа ҳисобида пойтахтлик спортчилар ғалаба қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чемпионат Техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан “Ватанпарвар” Ўзбекистон мудофаасига кўмак ташкилоти кўмагида ташкил қилинди.

Иккинчи ва учинчи совринли ўринларни Тошкент ва Сирдарё вилоятлари жамоалари эгалладилар.

Маълумот ўрнида, чемпионатда жами 80 атрофида спортчи қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: