Тошкент жамоат транспорти парки 865 автобус билан тўлдирилади

Дата: 18:32, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Яқин уч йил ичида пойтахт маъмурияти йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун катта ва ўрта сиғимдаги 865 янги маҳаллий шаҳар автобусларини сотиб олиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чоралар “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси корхоналарининг ҳаракатланадиган таркибини янгилаш бўйича ҳукумат дастурида кўзда тутилган.

Уч йил ичида 350 та MAN ва 515 та Isuzu автобуслари сотиб олинади. Жорий йилнинг ўзида 190 автобус, 2018 йилда 285 та, 2019 йилда 390 та автобуслар харид қилинади.

Техникаларни сотиб олиш ишлари давлат бюджети маблағлари, тижорат банклари кредитлари, Asaka-Trans-Leasing, O'zavtosanoat-leasing лизинг компаниялари ресурслари ҳисобига амалга оширилади. Зарур бўлса, Халқ банкининг 120 млрд сўм маблағи ҳам шу ишга йўналтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: