Тошкент жамоат транспорти сийрак қатнашга ўтади
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Тошкент жамоат транспорти камроқ қатнай бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисида “Тошшахартрансхизмат” акционерлик компанияси сайтида жойлаштирилган эълонда маълум қилинди.
“Ёқилғи етказиб бериш ҳажмлари 30% қисқариши муносабати билан автобуслар келиши ўртасидаги интервал ўсиши мумкин”, дейилади эълонда.
Шунингдек, “Тошшахартрансхизмат” АК маъмурияти Ўзбекистон пойтахти аҳолисидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.