Тошкент жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 18:03, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – 2016 йилга қадар Тошкент жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тизим асосида ягона контактсиз ишловчи транспорт смарт-карта бўлади. Автобус, трамвай, шунингдек, метрополитенга киришда смарт-картадан тўловни автоматик равишда ечиб олувчи махсус қурилмалар ўрнатилади. Йўлга ҳақ тўлаган пассажир бир марталик чипта вазифасини бажарувчи чек олади”, – деб таъкидлашди “Тошшаҳартрансхизмат” АК матбуот хизматида.

Компания маълумотларига кўра, янги тизимнинг жорий этилиши тушумни ошириб, унинг ҳайдовчи ва чиптичилар томонидан ўзлаштирилишининг олдини олади. Шунингдек, у чиптасиз йўловчилар, қалбаки гувоҳномалар ва ойлик йўл карточкалари билан курашда катта рол ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: