“Тошкент-Жанубий” вокзалининг янги биносини Мустақиллик кунига фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда

Дата: 18:29, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – “Тошкент-Жанубий” вокзалининг янги биносини Мустақиллик кунига фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига асосланаётган Газета.uz  маълумотига кўра, капитал таъмирдан сўнг вокзалдан мамлакатнинг бошқа вилоятларига рейслар амалга оширила бошлайди. Кейинги йилларда вокзал фақат шаҳар атрофи йўналишларига хизмат қилган.

Вокзал бир қаватлигича қолиб, атрофи ободонлаштирилади. Вокзал олдида фаввора қурилади. Икки томондан автотранспорт турар жойлари барпо этилади. Бино иситиш ва совутиш тизими билан жиҳозланади. Кассалар алоҳида бинода жойлашади.

Маълумот ўрнида, “Тошкент-Жанубий” вокзали кунига 10 минг кишига хизмат кўрсатишга қодир.

Ўзбекистонда Мустақиллик куни 1 сентябрда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: