Тошкент зилзилаларни симуляция қилиш мажмуаси ишга туширилди

Дата: 12:25, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Тошкент зилзилаларни симуляция қилиш мажмуасини ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги объект сунъий яратилган шароитларда ўқув машқлари ўтказишга имкон беради. Бу эса мутахассисларнинг фавқулодда ҳолатлар юз берган ҳолларда бунга тайёргарлик даражасини оширади ҳамда аҳоли заиф гуруҳларининг янада юқорироқ тайёрлигини таъминлайди. Мажмуада намойишлар зали бўлиб, бу ерда зилзила оқибатида бузилган бинолар макетлари жойлаштирилган. Шунингдек, бу ерда ҳалокатлар музейи, зилзила жараёнини имитация қилувчи ўқув тренажерлари хонаси, тиббиёт хонаси мавжуд”, – деб таъкидлашди ФВВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: