Тошкент ўзининг чегара ҳудудларини кенгайтиради
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти Тошкент ўз чегара ҳудудларини кенгайтирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарорига биноан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманига киритилади.
“Натижада Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган Чангмак қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели туманига ўтказилиб, унинг бир қисми бўлиб қолади”, - дейилади хабарда.
Қишлоқ ўзида 4 та фуқаролар йиғинини (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоқ, Боғзор) бирлаштиради. Умумий ер майдони 428 гектар, жумладан, 111,1 гектари қишлоқ хўжалиги ерлари, 102,8 гектар ери аҳоли яшаш жойлари , 134,8 гектар майдони қурилиш объектлари, кўчалар, жамоат бинолари, 78,5 гектар ер ости сувлари, йўллар ва бошқаларни ташкил этади.
Бу ерда яшовчи аҳолининг умумий сони 5824 кишидан иборат бўлиб, хонадонларнинг умумий сони 893 тани ташкил этади.
Сурат манбаи: news.nashbryansk.ru


