Тошкента жамоат транспортининг қатор йўналишлари ёпилади

Дата: 16:35, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Тошшахартрансхизмат” АК таркибига кирувчи қатор зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломаштиришга доир “йўл харитаси”ни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўрилган чоралардан бири 18 маршрутни ёпиш, 13 маршрут таксилари йўналишларининг узунлигини қисқартиришни кўзда тутади. Бунинг асосий сабаби автобус ва маршрут таксилари маршрутларининг бир хиллигидир. Натижада “Тошшахартрансхизмат” 3,4 млрд сўм маблағ тежаб қолади”, – деб таъкилдлашди компания матбуот хизматида.
Бундан ташқари, 6 маршрутнинг йўналиши қайта кўриб чиқилади, 14 йўналишлардаги “Mercedes-Benz” автобуслари “Исузу” автобусларига алмаштирилади, 22 маршрутларда юқоридаги автобуслардан аралашган ҳолда фойдаланилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: