Тошкентда 1,27 тонна наркотиклар йўқ қилинди

Дата: 11:15, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати умумий оғирлиги 1,27 тонна бўлган наркотиклар партиясини йўқ қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хизмат берган маълумотга кўра, жами 85,3 кг героин моддаси, 705 кг наша, 266,5 кг марихуана, 175 кг гашиш ва бошқа таблетка ва кукун шаклидаги наркотик воситалар йўқ қилинган.
Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича ахборот-таҳлил марказидан хабар беришларича, 2014 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир 7,68 минг факт қайд этилган, 111 хорижий фуқаро ушланган, 2,3 тоннадан зиёд наркотик моддлари олиб қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: