Тошкентда 1,378 минг автобусларга GPS-треккерлар ва GPS/GSM-антенналар ўрнатилди

Дата: 14:29, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Тошкентда 9 автобус паркига қарашли 127 шаҳар марштурларида ҳаракатланаётган 1,378 минг автобусларга GPS-треккерлар ва GPS/GSM-антенналар ўрнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

GPS-треккер ва GPS/GSM-антенналарнинг жорий этилиши мамлакат президентининг 2013 йил 9 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти ташкилотлари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон ҳукуматининг 2013 йил 13 ноябрдаги “Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштиришнинг ташкилий чоралари ҳақида”ги қарорлари билан кўзда тутилган эди.

“Тошавтотаъмирхизмат” ва “Ўсаноатмашимпекс” корхоналарига “Meitrack Group” томонидан ишлаб чиқарилган 2,5 мингта GPS-треккер ва GPS/GSM-антенналарни сотиб олиш учун “Orient Finans” ХАТБ томонидан 1,1 млрд. сўм кредит ажратилди.

Бундан ташқари, “Тошавтотаъмирхизмат” УК таркибида GPS-ускуналарни ўрнатиш, таъмирлаш ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадларида техник хизмат ташкил қилинди. “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК қошида эса “Пассажир маршрутлари электрон картаси ва паспортларини яратиш” ва “Шаҳар пассажир транспорти ишида” GPS тизими ёрдамида олинган маълумотларни таҳлил қилиш” бўлимари ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: