Тошкентда 1,4 тонна наркотик моддалар йўқ қилинди

Дата: 15:32, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати (МХХ) бундан олдин қўлга туширилган 1,4 тонна наркотикларни йўқ қилди, деб хабар қилади МХХ матбуот хизмати.

“Наркотиклар Тошкентдаги корхоналардан бирининг домна печкаларида нарконазорат бўйича муассасалараро комиссия, БМТ наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ҳузурида ёқиб юборилди”, – деб аниқлаштиради матбуот хизмати.

Йўқ қилинган наркотикларнинг 133,3 кг героин, 775 кг афюн, 93,2 кг гашиш, 309 кг марихуана, шунингдек, кўп миқдорда наша сомони, ҳапдори ва суюқлик шаклидаги наркотик моддалар ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, 1994 йилда Ўзбекистонда илк марта 14 тонна наркотик моддалар йўқ қилинган эди. Бугунга келиб ушбу кўрсаткич 54 тоннага етди.

Ҳукумат ҳузуридаги Наркотиклар устидан назорат бўйича миллий ахборот-таҳлилий маркази маълумотларига кўра, 2014 йилда республикада 2298 кг наркотиклар ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 2013 йилда бу кўрсаткич 2326 кгни ташкил этган. Булардан 106,5 кг героин (121,6 кг), 881,9 кг афюн (851,3 кг), 802,9 марихуана (873,5 кг), 100 кг гашиш (143,3 кг) ва бошқалардир.

Ўзбекистон ҳудуди орқали “шимолий маршрут” деб аталувчи Афғонистондан Россияга ва кейинчалик Европа мамлакатларига чиқувчи жаҳондаги энг йирик наркотрафик йўли ўтади. Бу йўл орқали йилига 100 тоннагача қаттиқ таъсир қилувчи наркотиклар олиб ўтилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: