Тошкентда 1 минг алоҳида расмлардан ташкил топган полотно намойиш этилди

Дата: 10:27, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Леким Ибрагимовнинг “Минг фаришта ва битта картина” асари экспозицияси тақдим этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу асар 1 минг дона алоҳида расмлардан ташкил топган бўлиб, тасаввурни ҳайрон қолдиради. Расмнинг баландлиги 8 м, узунлиги – 66 м, майдони – 528 кв. м.

Қайд этамизки, экспозиция “Ипак йўлида туризм” - Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг (ТХТЯ) биринчи иш кунида тақдим қилинди.

Олдин хабар берилгани каби, ТХТЯ дастурига халқаро вино фестивали, “Узумнинг қуёшли мевалари” экспозицияси, европа ва Ўзбекистондаги энг яхши виночиларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.

Жорий йилда ТХТЯ 20 маротаба ўтказилмоқда ва 8 октябра қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: