Тошкентда 10 киши Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортларини олди
Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Тошкентда 10 киши Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспортларини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2018 йил 07 февраль кунидаги ПФ-5327 - сонли Фармони талабларига асосан, мамлакатимизда доимий яшовчи 88 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, шулардан 10 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслардир”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 14 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган ўн нафар шахсга, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортларини тантанали равишда, оммавий ахборот воситалари ёритилган ҳолда топшириш ишлари амалга оширилди.
Сурат манбаи: https://news.pn/ru/criminal/153669